BBC navigation

'Аёлдан қўлингизни тортинг'

Сўнгги янгиланиш 14 феврал 2013 - 15:14 GMT

Томоша қилинг

  • Бугун Кобулда ўнлаб аёллар намойишга тўпланиб, Афғонистон ва бутун дунёда аёлларга нисбатан зўравонликларни тўхтатишга чақирганлар.
  • Афғонистон Мустақил Инсон Ҳақлари ҳайъати ҳисоб-китобларига кўра, ўтган 2012 йилда аёлларга нисбатан зўравонликлар 22 фоизга ошган.
  • Афғонистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик турли кўринишларга эга, жумладан, маиший зўравонликлар, қизларни ўз ихтиёрларига қарши зўрлаб турмушга узатиш, қон даъволари, жинсий тажовуз ва ҳоказолар...
  • Бугунги намойиш иштирокчилари Афғонистон ҳукуматидан аёлларга нисбатан зўравонлик қилганларни жазолашни талаб қилганлар.
  • Афғонистонлик хотин-қизларнинг норозилик намойишлари ўта кучайтирилган хавфсизлик чоралари остида бўлиб ўтган.
  • Маҳаллий фаолларнинг такрорий даъватларига қарамай, зўравонлар аксарият ҳолларда жазосиз қолишади.
  • Афғонистонда йил сайин маиший зўравонлик ҳоллари ортиб бораётганига қарамасдан, ҳалича, уларнинг ҳимояси йўлида жиддий саъй-чораларга қўл урилмаган. Бунга мамлакатда чуқур илдиз отган коррупция ҳоллари ҳам сабаб экани айтилади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.