BBC navigation

Бобур асос солган буюк салтанат марказига сафар - фоторепортаж

Сўнгги янгиланиш 14 феврал 2013 - 18:00 GMT
  • Мен Агранинг ҳамон сақланиб қолган қадимий тош кўчаларини кезиб, XVI-XIX асрларда Бобурийлар сулоласи ҳукмдорлари бунёд этган тарихий обидалар билан танишиб, туб агралик ҳинду ҳамда мусулмонлар суҳбатида бўлиб нечун Бобур айнан шу ерни салтанат қароргоҳи этиб танлади экан, деган саволга жавоб изладим.
  • Тошга жон ато қилиб шарқона нақшлар битаётган усталарнинг беғубор нигоҳларидан уларнинг ота-боболари қайси юрт фарзанди экан-а, дея ўйга толасиз.
  • Бу зиёратгоҳга келувчиларнинг охири кўринмайди. Ўзга забон халқ орасида яшаб, ўзга юртга бош бўлсада туркий тил шеъриятини юксакликка кўтара олган шоир сиймосига эҳтиром эди бу.
  • Бу жойларнинг одамлари хушфеъл, юзида доим табассум, урдудаги нутқида бизга ҳамоҳанг сўзларни тез-тез эшитасиз.
  • Оромбоғдаги жасад қолдиқлари ўғли Ҳумоюн томонидан Кобулдаги Боғи Бобур мақбарасига қайта дафн этилган бўлсада, негадир Оромбоғдаги бўм-бўш қолган қабр қаршисида Қуръон тиловат қилгим келди. Чунки ватандошим иси сингиган бу тупроқ мен учун ҳам муқаддасдир.
  • Дарё бўйидаги оқ мармардан қурилган етти мўжизанинг бири Тож Маҳал нафақат Шоҳжаҳоннинг Мумтозмаҳалга бўлган чексиз севгиси рамзи, балки инсоний соф туйғунинг абадийлиги ҳамда куч-қудратига қўйилган ҳайкалдир.
  • Аграни Тож Маҳалсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.