BBC navigation

Оскар 2013: ғолиблар ва маросим

Сўнгги янгиланиш 25 феврал 2013 - 14:37 GMT

Оскар 2013: Ғолиблар ва маросим

  • Актёр, режиссёр ва продюсер Бен Афлек 1979 йили Эрондаги АҚШ элчихонасини гарвога олиш ҳодисаси ҳақидаги "Арго" филми учун "йилнинг энг яхши филми" мукофотини олди.
  • Актриса Женифер Лоуренс "Silver Linings Playbook" филмидаги "энг яхши аёл роли учун" мукофотини қабул қилиб олиш учун борар экан, қоқоилиб тушди...
  • Даниел Дэй-Люис Оскар тарихида уч маротаба мукофотни қўлга киритган дастлабки актёр бўлди. Унга бу галги мукофот Стивен Спилбергнинг "Линколн" филмидаги роли учун берилди.
  • Британиялик хонанда Адел "Skyfall" филмида ижро этган қўшиғи учун мукофотга лойиқ топилди.
  • Актриса Энн Хэтэуэй "Хўрланганлар" филмидаги роли учун "иккинчи пландаги энг яхши актриса" мукофотини олди.
  • Анг Ли "Пайнинг ҳаёти" филми учун "энг яхши режиссёр" мукофотини олди. Аннг Ли учун бу иккинчи Оскар мукофоти. У 2005 йили "Букритоғ" филми учун тақдирланганди.
  • Кристофер Уолтц "Занжирдан халос этилган Жанго" филмидаги роли учун "иккинчи пландаги энг яхши актёр" мукофотини олди.
  • Маросимда филм ва мюзикллардан қўшиқ ва рақслар тақдим этилди.
  • Кветин Тарантино "Занжирдан халос этилган Жанго" филмининг сценарийси учун мукофотланди.
  • "Энг яхши филм учун" мукофоти совриндорини Оқ уйдан туриб Мишел Обама эълон қилди, мукофотни эса актёр Жак Николсон тақдим этди.
  • Адел таҳсинга сазовор кўрилган қўшиғини айтар экан саҳнада баланд пошна туфлигини ирғитиб юборди.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.