BBC navigation

Уго Чавеснинг ҳаёти суратларда

Сўнгги янгиланиш 6 март 2013 - 10:43 GMT
  • Уго Чавес Лотин Америкасидаги энг ёрқин ва шахси мунозарали раҳбарлардан бири эди. Собиқ ҳаво десанти 1992 йил муваффақиятсиз якун топган давлат тўнтаришига бошчилик қилиши ортидан эътиборга тушганди.
  • Чавес Президент Карлос Андрес Перез ҳукуматини ағдаришга уриниши ортидан 2 йил қамоқда ўтиради. Авф этилганидан сўнг озодликка чиққач, ўзининг Бешинчи Республика Ҳаракати партияси ишини қайта жонлантиради. Шу алфоз аскар Уго Чавес сиёсатчига айланади.
  • 1998 йил Чавес жаноблари Венесуэла сиёсатида сейсмик ўзгариш ясайди. Иқтисодий муаммолардан чарчаган омманинг анъанавий сиёсий элитага қарши ғазаби уни Президент сифатида қудратга келишига ҳисса қўшади
  • Жаноб Чавес қудратга келган пайтда Венесуэла эски тизими парокандаликка учраётганди. У "инқилобий" ижтимоий сиёсатни йўлга қўйишга ваъда беради. Шунингдек, у эски тузум "олигархлари"ни халқаро капитализмнинг коррупциялашган хизматкорлари сифатида қоралайди.
  • Чавез жаноблари кўзга кўринган нотиқ ҳам эди. У ўз чиқишларида черков раҳбарларини ҳам нишонга олган ва уларни қашшоқларни четга суриб, бой-бадавлат одамларни ҳимоя қилишда айблаганди.
  • Вашингтон билан муносабатлар Буш маъмуриятини "террорга террор билан курашаётган"ликда айблаши ортидан яна бир бор энг қуйи нуқтасига етганди. Уго Чавеснинг танқидлари 2001 йил 11 сентябр ҳужумлари ортидан Афғонистонга қарши уруш очилиши ортидан янграган. Айни пайтда жаноб Чавес 2002 йилги ўзига қарши қисқа давом этган давлат тўнтариши фитнасида ҳам Американи айблаганди
  • У қатор норозиликлардан омон чиққан ва икки йил ўтгач, референдум орқали ўз мавқеини яна мустаҳкамлашга муваффақ бўлганди.
  • Чавес жаноблари раҳбарлигида ҳукумат таълим ва тиббий хизматлар сифатини яхшилаш дохил қатор ижтимоий дастурларни йўлга қўйган. Бироқ, мамлакат нефтга бой бўлишига қарамай, қашшоқлик ва ишсизлик кенг ёйилган
  • 2006 йил Чавес жаноблари қайта давлат раҳбари этиб сайланади.
  • Аммо, 2007 йил у президентга бир умрлик ваколатлар беришга оид референдумда муваффақият қозона олмаганди.
  • 2009 Венесуэла навбатдаги референдумни ўтказиб, Уго Чавесга яна бир президентлик сайловларида иштирок этиш имконини берувчи конституцион ўзгариш ясайди.
  • 2011 йил июн ойида Президент Чавес халқига саратонга қарши муолижа олаётганини маълум қилди. Кубага бир неча сафарлари давомида у жарроҳлик амалиётларини бошидан кечирди. Бироқ, Уго Чавеснинг айнан қандай саратон билан оғригани очиқланмади
  • 2012 йил августида Венесуэланинг энг йирик нефтни қайта ишловчи корхонасида портлаш юз берди ва 42 инсон ҳаётдан кўз юмди. Чавес жаноблари мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.
  • 2012 йил октябрида жаноб Чавес яна бир бор 6 йиллик муддат билан президент этиб сайланди.
  • Саратонга қарши 18 ойлик курашидан сўнг, 2012 йил декабрида Чавес жаноблари саломатлиги ўз ишини давом эттиришга йўл қўймаётига ишора қилди. У Кубага тўртинчи бор жарроҳлик амалиёти учун қайтиб борди.
  • Уго Чавеснинг ўлими борасидаги хабар вице-президенти тарафидан 5 март куни эълон қилинди. Бу эса, мамлакат кўчаларида қайғуга сабаб бўлди.
  • Чавес жанобларининг тарафдорлари у оламдан ўтган Каракас шифохонаси ташқарисига тўпланишган ва "Биз барчамиз Чавесмиз", дея хитоб қилишган

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.