BBC navigation

Ўзбекистон ва минтақада Наврўзни ким қандай байрам қилмоқда?

Сўнгги янгиланиш 21 март 2013 - 13:23 GMT
Ўзбекистонликларни байрам билан табриклаган Президент Каримов ўзбекистон ва обод ва фаровон бўлсин, деб ният қилган

Ўзбекистонликларни байрам билан табриклаган Президент Каримов ўзбекистон ва обод ва фаровон бўлсин, деб ният қилган

Бугун Ўзбекистон ва минтақа бўйлаб баҳорий тенг кунлик - Наврўз байрами нишонланмоқда. Пойтахт Тошкентда расмий тантаналар 19 август куни бўлиб ўтган.

Ўзбекистонликларни байрам билан табриклаган Президент Каримов ўзбекистон ва обод ва фаровон бўлсин, деб ният қилган.

Президентнинг чиқиши фавқулодда қисқа бўлган, аммо у сўнгги йилларда анъанага айланганидек, рақсга тушишни канда қилмаган.

Бугун эса, жойларда турли тадбирлар бўлиб ўтаётгани айтилади.

Биз Наврўз кайфиятини билиш мақсадида Тошкент вилоятининг Чиноз туманида истиқомат қилувчи фаол Гулноза Йўлдошевага боғландик.

Ўзбекистон Наврўз байрамини нишонланмоқда

Бугун Ўзбекистон ва минтақа бўйлаб баҳорий тенг кунлик - Наврўз байрами нишонланмоқда. Пойтахт Тошкентда расмий тантаналар 19 август куни бўлиб ўтган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Меҳнат муҳожирлари учун Наврўз нимани англатади?

Ўн минглаб ўзбекистонликлар Наврўзни уйларидан четда, жумладан, Россияда кутиб олишмоқда.

Сўнгги йилларда пойтахт Москвада Наврўз байрамини нишонлаш анъана тусини олган.

Аммо, москвалик журналист Соҳиба Ҳайитбоеванинг айтишича, тирикчилик ташвиши билан банд ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун 21 март- одатий иш куни, холос.

Россиядаги меҳнат муҳожирлари Наврўзни қандай нишонлашмоқда

Москвада Наврўз байрами 8 йилдан бери нишонланиб келинмоқда. Бу йилги Наврўз тантаналари 24 март куни "Лужники" стадионида ўтказилади.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Ашхабодда тантана ва ё байрам баҳона ҳамкорлик

Тожикистон, Афғонистон ва Эрон президентлари - Ҳомид Карзай, Маҳмуд Аҳмадинежод ва Имомали Раҳмонлар эса, Наврўзни Туркманистон пойтахти Ашхабодда ҳамкасблари Гурбангули Бердимуҳамедов билан бирга байрам қилишмоқда.

Ушбу тадбир баҳона кеча уч раҳбар - Гурбангули Бердимуҳамедов, Имомали Раҳмон, Ҳомид Карзай учтомонлама музокараларда ҳам иштирок этишган.

Музокаралар якунида Ашхободда Туркманистон, Афғонистон ва Тожикистон президентлари уч мамлакатни боғлайдиган ва Ўзбекистонни айланиб ўтадиган темирйўлни барпо этиш мақсадидаги илк ҳужжатни имзолаганлар.

Афғонистон тантаналари

Пойтахт Кобулда ҳам минглаб аҳоли Наврўзни катта тантаналар билан нишонлашган. Улар шаҳарнинг Кортайи-Сахий мавзесида жойлашган Ҳазрати Али зиёратгоҳида туғ кўтаришган.

Ўз мамлакатларида тинчлик ва осойишталик қарор топишини сўраб, дуо қилишган.

Маросимда қатнашган ҳамкорим Ҳаёт Шайбоннинг айтишича, бу йилги Наврўз айёмида одамларнинг руҳи анча кўтаринки ва шод кўринишган:

Пойтахт Кобулда ҳам минглаб аҳоли Наврўзни катта тантаналар билан нишонлашган.

Пойтахт Кобулда ҳам минглаб аҳоли Наврўзни катта тантаналар билан нишонлашган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Шимолий Мозори-Шариф шаҳрида Наврўз айёмининг расмий тантаналари бўлиб ўтган. Маросимда бутун Афғонистондан келган минглаб одамлар ва қатор ҳукумат мулозимлари иштирок этишган. Анъанага мувофиқ, туғ ҳам кўтарилган.

Тантаналар кучли амният чоралари остида бўлиб ўтган.

Бугун кечга яқин мушакбозлик бўлиши ҳам кутилмоқда.

Буларнинг барчаси айрим уламоларнинг Исломга зид экани боис, Наврўзни байрам қилиш ножоиз эканига оид чиқишлари манзарасида кузатилмоқда.

Маросимда иштирок этган ҳамкоримиз Ҳабиб Раҳмон Қуёш ҳикоя қилади:

Бугун шимолий Мозори-Шариф шаҳрида Наврўз айёмининг расмий тантаналари бўлиб ўтган.

Бугун шимолий Мозори-Шариф шаҳрида Наврўз айёмининг расмий тантаналари бўлиб ўтган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.