Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Самариддин 'шаҳид'миди ёки рақиб?

Ғарб қўшинлари Афғонистонни келаси икки йил ичида тарк этишга ҳозирлик кўришаркан, "дўстона" ҳужумлар уларнинг энг жиддий хавотирларидан бирига айланган.

"Яшиллар Кўкларга қарши", деб маъжозий номланган ва афғон хавфсизлик кучлари томонидан уюштирилувчи бу каби ҳужумлар ўнлаб хорижий аскарларнинг умрларига зомин бўлган.

Ҳам Нато ва ҳам Афғонистон Қуролли кучлари ўрталаридаги ўзаро ишончга соя солган ушбу ҳодисаларнинг сабабини билолмай ҳалаклар.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган мана бу видеолавҳада икки йил бурун икки Америка аскарини отиб ўлдирган бир йигитнинг оиласи ушбу саволга бироз ойдинлик киритгандек...