Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Миср қадимий асори-атиқалари ер ости йўллар орқали ўғирланмоқда

28 Март 2013 Сўнгги янгиланиш: 15:13 GMT 20:13 UZT

Миср инқилоби мамлакатга нафақат сиёсий бош-бошдоқлик келтирди, балки ноқонуний йўл билан қадимий асори-атиқалар ва олтин изловчиларга сердаромад бизнес имкониятларини ҳам очди. Археологик аҳамиятга эга ҳудудлар, жумладан, Гизадаги эҳромлар яқинида ер ости йўллари пайдо бўлди. Би-би-си мухбири Алеем Мақбулга кўра, одамлар ана шу йўллардан қадимий асори-атиқаларни ўмаришда фойдаланишаётган кўринади.