Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Путинга Фемен акцияси ёқди

Ҳанновер-2013 Халқаро саноат ярмаркасининг очилиш маросимига Олмония канцлери Ангела Меркел билан бирга ташриф буюрган Россия Президенти Владимир Путинга қарши Украинанинг Фемен ташкилоти фаоллари норозилик акцияси уюштирди.

Журналистлар орқасига беркиниб турган қизлар тўсатдан белларигача ечиниб Президент Путин қаршисида пайдо бўлишди ва "Путин диктатор" дея бақира бошлашди.

Матбуот анжуманида саволга жавоб қайтарган Президент Путин Фемен фаолларининг акцияси ўзига ёққанини, бироқ улар нима деб бақиришганини эшитмай қолганини айтди.