Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бостондаги қўшалоқ портлаш кимнинг иши?

Американинг Бостон шаҳридаги қўшалоқ портлашда гумон этилаётган икки шахсдан бири отиб ўлдирилган. Бу ҳақда шаҳар полицияси билдирган.

Полицияга кўра, уни шаҳар чеккасигача қувиб боришган ва икки ўртада келиб чиққан отишма чоғида ўлдиришган. Иккинчи гумондор эса, омон қолган.

Бостон полицияси гумондорларнинг этник чечен эканликларини ошкор қилган.

Федерал қидирув бьюросидан иқтибос келтираётган хабарларга кўра, улар ака-ука Жоҳар ва Тимурланг Царнаевлардир.

24.kg ахборот агентлигининг хабар беришича, икковлон ҳам Қирғизистонда туғилишган, сўнгроқ оилалари билан Доғистонга кўчиб борган бўлишган.

Америка полицияси уларни қуролли ва хавфли террорчилар, деб атаган.

Амалиёт чоғида одамларга уйларидан ташқарига чиқмасликлари айтилган.

Икки гумондор тасвири кузатув камераларига тушиб қолган.