Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Устоз сабоқлари: Навоийнинг 'Фарҳод ва Ширин' достони. 2-қисм

Би-би-си Ўзбек хизматининг "Устоз сабоқлари" деб номланган мультимедиа лойиҳасида биз муҳтарам устоз, таниқли навоийшунос олим Азизхон Қаюмовдан Ҳазрат Навоий ижодидан сабоқлар уюштириб беришини илтимос қилдик.

Ушбу сабоқда Академик Азизхон Қаюмов Алишер Навоий Хамсасининг иккинчи достони "Фарҳод ва Ширин" ҳақида сўзлайди.

Фарҳод Ширин бошлаган тоғ бағрига сув келтириш ишларида иштирок этди.

Ўзининг меҳнатсеварлиги, одоби ва олимлиги билан Фарҳод Шириннинг муҳббатига эришди.