Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Доғистон: Бостон портлаши гумондорлари оиласи нима дейди?

Бостон марафони портлашларини уюштиришда гумон қилинаётган ака-ука Тамерлан ва Жоҳар Царнаевларнинг ота-онаси ҳамда қариндошлари ўғилларининг портлашни амалга оширишганига ишонмасликларини айтишмоқда.

Хонадоннинг аксар вакиллари ҳозир Доғистон пойтахти Махчақалъада яшашади.

Портлаш ортидан катта ини Тамерлан отиб ўлдирилган, кичиги, 19 яшар Жоҳар эса яширинган кемада ушлаб қўлга олинган эди.

Қирғизистонда туғилган чечен миллатига мансуб ака-укалар ота-онаси билан бирга қочқин сифатида АҚШга келишган.

Катта ўғил Тамерлан эса кейинги йиллари намоз ўқишни бошлаган.

Аммо АҚШ махфий хизматлари Тамерланнинг нималар билан машғул эканлиги борасида бир неча бор қизиқишган, хусусан, илгари ҳам Доғистон ва Чеченистонга сафарлари борасида уни сўроқ қилишган.

Би-би-си Жаҳон Хизмати ака-ука Царнаевларнинг Доғистондаги қариндошлари билан учрашган.