Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россияда мухолифат йирик аксил-Путин намойишга чиқмоқда

Россияда мухолифат Москванинг Болотний майдонида кўп минг кишилик аксил-ҳукумат митингини ўтказишини айтмоқда.

Мазкур намойиш бир йил аввал айни кун ва айни ерда юзага келган норозилик амаллари ҳамда тартибсизликларни хотирлайди.

"Миллионлар марши"да намойишчилар ва полиция ходимлари тўқнашишган. Оммавий тартибсизлик борасида 28 киши устидан очилган жиноий иш ҳали давом этмоқда.

Бироз аввал майдондаги тайёргарлик чоғида 26 яшар ишчи бошига темир ғўла тушиб кетиб ҳалок бўлган.

Ўтган йилги намойишлар чоғида келиб чиққан тартибсизликларда Россия ҳукумати мухолифатни айблаганди.

Ҳозирда Москва кўчаларига 5 мингга яқин полиция ходимини сафарбар қилинган. Мухолифат вакиллари камида 30 минг киши намойишда қатнашишини айтмоқда.

Би-би-си билан суҳбатда Москвада яшаб фаолият юритувчи инсон ҳуқуқлари фаоли Баҳром Ҳамроев Президент Владимир Путин сиёсатига қарши норозилар сони 30 мингдан бир неча бор кўплигини айтади.

Унинг айтишича, Путиннинг "яккаҳом"лигидан норозиликлар мавжуд бўлиб қолаётган бир пайтда, Россия мухолифати халқнинг муаммоларини ечадиган дастур таклиф қилишга муваффақ бўлмаяпти.

"Улар демократия дейишади, албатта. Лекин, Путин уларданда чиройлироқ демократияни ваъда қила олади. Бу ваъдасини бажармаса ҳам, ваъдани беради", - дейди у.

Суҳбатни тингланг.