Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Олмонияни ларзага солган қотилликлар бўйича маҳкама бошланди

Олмониянинг Мюнхен шаҳрида аксари Турк муҳожирларни ўлдиришда гумон қилинган неонацист ташкилот аъзоси деб кўрилаётган Беата Чепе устидан маҳкама бошланган.

Беате Чепе ўзларини "Миллий-социалистик яширин ташкилот" деб номланган ирқчи ташкилот аъзолигида гумон қилинмоқда.

Бу гуруҳ 2000 йилдан 2007 йилгача саккиз нафар турк, бир юнон муҳожири ва бир полиция ходими бўлган аёл ўлимига алоқадорликда гумон қилинмоқда.