Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қабристонлар Тамерлан Царнаев жасадини кўмишни хоҳламаяпти

Массачусетс штатидаги инсонларни дафн қилиш билан шуғулланадиган ширкат раҳбари Питер Стефаннинг айтишича, бу атрофдаги қабристонлар Тамерлан Царнаевнинг жасадини ерга қўйишга кўнмаяптилар.

Ширкат биноси атрофида норози намойишчилар йиғилганлар, улар Бостон марафони пайтидаги портлашларни ташкил қилишда гумон этилаётган Тамерлан Царнаев Америка тупроғида кўмилмаслиги керак, деганлар.