Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Алишер Усмонов ўзи қандай шахс?

Ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмонов бу йил Британия ва Ирландиядаги энг бадавлат шахслар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.

Рўйхат Лондонда чоп этилувчи Sunday Times газетасида ҳар йили нашр қилинади.

Лондонда иккита кошона уйларига эга 59 ёшли тадбиркор Арсенал футбол клубининг 30 фоиз ҳиссаларига, ҳамда Металлоинвест темир ишлаб чиқариш ширкатига эгалик қилади.

Бироқ, матбуотга камдан-кам ҳолларда гапирадиган миллиардер борасида ўзи нималар маълум? У ўзи қандай инсон? Лавҳамизни тингланг.