Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Миржалол Қосимов: 'Фергюсоннинг ўрнини ҳеч ким босолмайди'

"Манчестер Юнайтед"нинг 26 йиллик мураббийси cэр Алекс Фергюсон мавсум якунида истеъфога чиқишини эълон қилган.

Фергюсон Британия футболи тарихидаги энг муваффақиятли мураббий тренер ҳисобланади ва Таймс рўзномасига кўра, икинчи жахон урушидан кейинги энг зўр мураббийлар рўйхатида тўртинчи ўринда туради.

Фергюсон мураббийлигида "Манчестер Юнайтед" 13 марта Анлия чемпиони ва икки марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган.

Сэр Фергюсон истеъфосидан сўнг клуб директор сифатида қолиши айтилмоқда.

Унинг ўрнига даъвогарлар орасида Жозе Моуринью ҳам бор.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббийси Миржалол Қосимов сэр Алекс Фергюсоннинг меросига назар ташлайди.