Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Болқон минтақаси: Ҳалол маҳсулотларга талаб ўсмоқда

Сараевада уч кунлик ҳалол маҳсулотлар ярмаркаси бўлиб ўтган. Яқин йилларда Болқон минтақаси ва қўшни мамлакатларда Исломий қоидалар асосида тайёрланадиган ушбу маҳсулотларга талаб ортиб бораркан, Боснияда ҳам ҳалол озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳажми ўсган. Ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи ширкатлар ушбу ярмаркани ташкил этиш билан минтақада давом этаётган иқтисодий инқирозга қарши курашишни мақсад қилишган.