Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Америкалик муслима Суриядаги жангларда ҳалок бўлди

Суриядаги жангларда ҳалок бўлган америкалик Никол Мансфилднинг яқинлари унинг "онги заҳарланган" деб ишонишларини айтишган.

Сурия давлат телевидениеси 33 ёшли Мансфилднинг ўтган пайшанба исёнчилар билан жанглар чоғида ўлдирилганини айтган.

Оиласи унинг қачон ва қандай Сурияга бориб қолганини билмайди.

Айтилишича, Никол Мансфилд бундан бир неча йил аввал Исломни қабул қилган.

У Суриядаги жангларда ҳалок бўлган биринчи америкаликдир.

Би-би-си мухбири Ражини Ваидянатан лавҳаси.