Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Туркиялик ўзбек: "Маҳалламиз қозон-товоқлар билан намойишга чиқаяпти"

Туркияда давлат идоралари ишчилари икки кунлик иш ташлашга шайланишган. Истанбулда истироҳат боғидаги қурилиш режалари ортидан чиққан зўравон намойишлар тўртинчи тундирки давом этган. Намойишчиларнинг паркдан сув пуркагичлар ва кўзни ёшлатувчи газ билан қувиб солиниши ортидан чиққан ғазаб Туркия бўйлаб тарқалган ва бир неча шаҳарларда аксил-ҳукумат норозиликларни келтириб чиқарган.

Жанубдаги Атакия шаҳрида иккинчи талафот юз берган - у ерда 32 ёшли намойишчи қуролли киши ўқидан ҳалок бўлган. Айни дамда Бош Вазир Ражаб Тойиб Эрдўған инқирозга қарамай, Шимолий Африка бўйлаб сафарга чиққан. У норозиликлар тез орада сўнишини башорат қилмоқда.

Истанбулнинг Оврўпо қисмидаги мавзелардан бирида истиқомат қилувчи ўзбекистонлик тингловчи ўз атрофидаги намойишларни тасвирлаб берди.