Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Экология куни: Ўзбекистон қандай экологик муаммоларга юз тутмоқда?

5 июнда жаҳон бўйлаб Экология куни нишонланмоқда. Мазкур кун барча мамлакатлар аҳли ва ҳукуматларини глобал экологик муаммолар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш, тадқиқотлар олиб бориш ва экологик муаммоларни бартараф этиш йўлида чора кўришга ундайди.

Бу йил Экология кунининг мавзуси "Ўйла.Истеъмол қил.Асра" деб номланган.

Бу йилги кампания ҳар йили исроф қилинадиган йирик миқдордаги озиқ-овқат муаммосига асосий эътиборни қаратади. Унга кўра, агар озиқ-овқат исроф қилинмай истеъмол қилинса, унинг ишлаб чиқарилиши учун ҳам камроқ энергия сарфланади.

Кампания, шунингдек, одамларни ўзлари истеъмол қилаётган озиқ-овқат борасида етарлича маълумотга эга бўлишлари ва бу озиқ-овқатнинг экологик таъсирини ҳисобга олишларига чақирди.

1973 йилдан бери нишонланадиган Экология куни иқлим ўзгариши, табиий офатлар ва можаролар, заҳарли чиқиндилар, экологик бошқарув, ҳамда табиий заҳиралардан самарали фойдаланиш каби муаммоларга эътиборни қаратиб келади.

Бу сафар ҳам Экология куни нишонланмоқда экан, ер куррасининг турли нуқталарида мавжуд бўлган атроф-муҳит муаммолари тилга олинмоқда.

Би-би-си Ўзбекистон ҳудудидаги экологик манзара ва ундаги муаммоларни билиш учун "Амударё экологияси" китоби муаллифи, эколог, профессор Аҳмадқул Эргашевга мурожаат этди.

Жаноб Эргашевга кўра, Ўзбекистондаги экологик муаммолар асосан қишлоқ хўжалиги билан боғлиқдир.

Қуйида у билан олиб борилган суҳбатни тингланг.

Сиз Ўзбекистонда қандай экологик муаммолар долзарб деб биласиз? Сизнингча уларни ҳал этиш бўйича самарали кураш олиб борилаяптими?