Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бешинчи қаватдан тушиб кетган қизалоқ омон қолди

Хитойнинг Чжэцян вилоятида емак ташувчилар бешинчи қаватдан тушиб кетган қизалоқни ушлаб қолишган.

Улар тепадан йиғи овозини эшитишган.

Бирваракайига қўлларини очиб, қизалоқнинг тушишини тўхтатиб қолган ишчилардан камида икки нафари жароҳатланган.

Қизалоқ эса юзида кичкина жароҳат билан қутулиб қолган.

Қиқи исмли қизчанинг ота-онаси уни ухлаётган пайти ёлғиз қолдириб кетганликлари, аммо уйғонгач, деразадан сирғалиб тушганини айтишган.