Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳарбийлар халққа кўкдан сиёсий севги изҳор қилишди

  • 4 Июл 2013

Мисрда ҳарбийлар халққа кўкдан сиёсий севги изҳор қилишди.

Қудратни қўлга олган ҳарбийлар бу билан халқ тарафида эканини кўрсатмоқчи.

Аммо айни "сиёсий севги" қанчага сўзилиши номаълум. Севгининг умри қудратга келганлар қилажак амалларга боғлиқ бўлади.

Масалан, Ҳусни Муборакка 30 йилдан кўпроқ чидаган Миср халқи президент Муҳаммад Мурсийга келганда бир йил муддат берди, холос.

Афтидан, "сиёсий муҳаббатни" асраб қолиш учун ҳарбийлар қўлида кўп вақт қолмаган кўринади.