Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АҚШ: Ер ёрилиб машинани ютиб юборди

АҚШнинг Огайо штатидаги гавжум йўл ёрилиб, кетаётган бир автомашинини ютиб юборган.

Ер ости сув қувури ёрилиши туфайли ўпирилган ўрага қулаган машина ҳайдовчиси омон қолган.

Баъзан сунъий, баъзан табиий емирилишлар туфайли ер ёрилиши ҳоллари учраб туради.

Бир неча ой олдин АҚШдаги бир уй остидаги ер ёрилиб, ухлаб ётган эркак бутун бошли ётоқхонаси билан бирга ер остига кириб кетганди.

Аммо ўшанда ер остига тушиб кетган эркакнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаганди.