Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Саратон тўқималарини топиб оладиган 'ақлли' жарроҳлик тиғи яратилди

Лондондаги учта онкология касалхонасида "ақлли жарроҳлик тиғи" тажриба сифатида қўлланмоқда.

Ушбу тиғ жарроҳлик амалиёти чоғи саратонга чалинган барча тўқималарни битта қолдирмай аниқлаб, олиб ташлайди.

Тажриба муаллифлари бўлмиш Британиядаги Империал Коллеж тадқиқотчилари мазкур тиғ тиббиётда улкан муваффақият, дейишмоқда.

Кўп ҳолларда саратон амалиётидан кейин ҳам баъзи зарарланган тўқималар қолиб кетади ва касаллик яна бош кўтаради.

Аммо бу тиғ билан ўтказилган жарроҳлик барча касал тўқималарни битта ҳам қолдирмай олиб ташлаши исботланди.

Айни тиғни кенг тадбиқ этиш ҳозирча қимматга тушади. Лекин келаси беш йил ичида Британиядаги барча онкология касалхоналари ушбу "ақлли тиғни" ишлата бошлайдилар.

Ўн йил ичида эса бутун дунё бўйлаб уни қўллаш имкони юзага келиши мумкин.