Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўта-ўта ташналикни қондириш рўзани бузмайдими?

Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон бу йил июл ойида келди ва Ер шарининг шимолий қисмидаги кўплаб мамлакатларда юқори ҳаво ҳарорати кузатилаяпти.

Бошқа кўплаб мамлакатлар қатори эронлик мусулмонлар ҳам ташналикдан қийналмоқдалар.

Ана шундай пайтда эронлик оятуллоҳлардан бири Асадуллоҳ Баёт Занжаний чиқарган фатво Эрон жамиятида катта баҳсларга сабаб бўлмоқда.

"Ҳаддан зиёд чанқоғини қондирадиган миқдорда сув ичиш рўзани бузмайди", деган оятуллоҳ Занжаний.