Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Испанияда сўнгги 40 йилда энг ёмон поезд ҳалокати

Испания шимоли-ғарбида йўловчи поездининг ағдарилиши оқибатида камида 78 киши ҳалок бўлган, 140 дан ортиқ одам яраланган.

Мадриддан Ферролга бораётган поезд таркибидаги саккизта вагоннинг ҳаммаси Сантьяго-де-Компостелла шаҳри яқинида релсдан чиқиб кетган.

Хабарларга кўра, поезд ёйсимон бурилиш нуқтасида меъёрдагидан икки баробар тез бораётган бўлган.

Бу Испанияда сўнгги 40 йилда юз берган энг ёмон поезд ҳалокатидир.