Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хитойдаги ер кўчиши остидан тўрт киши бутун чиқди

Хитойнинг Шангжи вилоятида юз берган йирик ер кўчиши остида қолган тўрт киши омон қолганлар.

Машина тоғ ёқалаб ҳаракат қилаётганида тўсатдан кўчган ер остида кўмилиб қолган.

Ер кўчиши бироз тўхтатиши ортидан икки йўловчи машинадан қочиб чиққанлар, қолган иккиси эса бироз ўтиб қутқариб олинганлар.

Хабарларга кўра, тўрт йўловчидан биронтаси ҳам қаттиқ шикаст емаган.

Хитойнинг Шангжи вилоятида бир ойдирки давом этаётган жала ёмғирлар сув тошқинлари ва ер кўчишларига сабаб бўлган.