Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Австралиялик ўсмир 'Кубик Рубик'ни 7 сонияда йиғиб ташлади

АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида ўтган Жаҳон Кубик Рубик чемпионатида автралиялик Фэликс Земдегс ғолиб чиққан.

Уч кун давом этган мусобақада Земдегс Рубик кубикчаларини 7.36 сонияда йиққан.

Унинг ўртача вақти 8.18 сонияни ташкил этган.

Жаҳон чемпиони деб эълон қилинган австралиялик ўсмир 3 минг доллар пул мукофоти ва бошқа совғалар билан тақдирланган.

Иккинчи ўринни ўртача 8.65 сония билан ҳолландалик Матс Валк эгаллаган.