Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Москваликлар ноқонуний муҳожирлар жамлоғи ҳақида қандай фикрда?

Россия ҳукумати Москва шаҳрида ноқонуний муҳожирлар учун "чодир-жамлоқ" ташкил қилиши қатор халқаро ташкилотлар танқидига учрамоқда.

Меҳнат муҳожирларининг жамлоқда ушлаб турилиши бир ҳафтадирки, Россия матбуотининг ҳам энг кўп ёритаётган мавзусига айланган.

Чодирлардаги муҳожирлар болалар лагерларига кўчирилиши айтилган бўлса-да, ҳали бу иш амалга оширилгани йўқ.

Би-би-си Москва кўчаларидаги одамлардан муҳожирларга қарши қаттиққўл чораларга муносабатларини сўраган.