Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳарбий кема Россиядаги дам олувчиларнинг ўтакасини ёрди

Дунёнинг ҳаво ёстиқчаси асосида ишловчи энг йирик ҳарбий кемаси одамлар билан тўла соҳилга чиқиб кетган.

Россиянинг Болтиқбўйи соҳилидаги юз берган ҳодисада ўтакаси ёрилган дам олувчилар ҳар томонга қочишган.

Дам олаётганлардан бири кемани тасвирга туширган.

Россия ҳарбийларига кўра, кема ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашаётган бўлган ва соҳил ҳам ҳарбий полигон ҳисобланади.

Ҳодисада ҳеч ким жабр кўрмаган.