Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

АҚШ мудофаа вазири: 'Сурияга қарши ҳужумга тайёрмиз'

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгелнинг айтишича, президент Обама буйруқ берса қўшинлар Сурияга қарши амалиётларни бошлашга тайёрдир.

"Биз Президентнинг ҳар қандай буйруғини бажариш учун керакли ерга лозим нарсаларни кўчирдик", деб айтди жаноб Ҳейгел Би-би-си билан суҳбатда.

Россия ва Хитой Ғарбни Сурияга қарши ҳарбий амалиётларни бошламаслик борасида яна бир бор огоҳлантирдилар.

Россия Ташқи Ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, ҳарбий аралашув учун БМТ Хавфсизлик Кенгашини айланиб ўтиб, асоссиз сунъий баҳона топиш урунишлари фожеавий оқибатларга олиб келиши мумкин.