Сурия инқирози: Эҳтимолий нишонлар

  • 28 Август 2013

Вашингтон ва Лондондан берилаётган барча белгилар Сурияга қарши ҳарбий амалиётлар катта эҳтимолга айланганини кўрсатади.

Фавқулодда режалар ишлаб чиқилиб, эҳтимолий нишонлар рўйхати кўздан кечирилмоқда ва ҳарбий ускуналар керакли ҳолатга келтирилмоқда.

Қўшма Штатлар Ҳарбий Денгиз Хизмати Ўрта ер денгизи шарқидаги қатор ҳарбий кемалари позицияларини ўзгартирмоқда.

Британиянинг Трафалгар тоифали сув ости кемаси ҳам ҳужум бошлаш учун эҳтимолдаги платформадир.

Қўшимча ўт очиш лозим бўлса, АҚШнинг қирувчи учоқ ташувчи воситалари ҳаво ҳужумларини амалга оширишлари ва Туркия ҳамда Қибрисдаги базаларга қўнишлари мумкин.

Франция ҳаво кучларининг ҳам ҳарбий амалиётларда иштироки назардан соқит қилинмаган.

Нишонлар тузумга яқин ҳарбий нуқталар, жумладан, элита қуролли кучлари қароргоҳларини ўз ичига олиши мумкин.