Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳолланд сайёҳлари: 'Ўзбекистонда пул айрбошлаш учун энг яхши жой қора бозор'

Сёрд Клумпенар (Sjoerd Klumpenaar) 23 ёшда, у 2011 йилда Амстердам университетида журнализм соҳасида сабоқ чиқарди.

Асосан мултимедия журналисти ўлароқ халқаро воқеалар, тарих ва сиёсатга қизиқади. Сёрд Дания, Гана, Бельгия ва Қатарда бўлиб қатор мақолалар ёзган. Нидерландия радио-телевизион ширкатининг Ню-Йоркдаги бюросида касб амалиётини ўтаган. Шу йил ёзида Menjatj лойиҳаси билан Марказий Осиё мамлакатларига сафар қилган. Айни лойиҳа Шўро давлатларида 1991 йилдан кейинги ўзгаришларни ўрганади. Унинг ҳамроҳи Линдсей Корт (Lindsey Groot) эса 22 ёшда. Нидерландиялик журналист. У 2012 йилда журнализм факультетини якунлаган. Ҳозир антропологияни ўрганмоқда. Линдсей ҳам хорижий журналистикага қизиқади. Гана, Қатар, Америка Қўшма Штатлари ва Франсада хабарчилик сафарида бўлган. The New York Times интернет хабарчилиги лойиҳасида иштирок этган. Шу йил ёзида Menjatj (www.menjatj.nl ) лойиҳаси билан Сёрд Клумпенар билан бирга Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонга сафар қилган. Ўзбекистон ҳақида видеокундаликларининг биринчисида журналистлар пул айрибошлаш билан боғлиқ саргузаштларини бўлишади.