Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сурия ичкарисида жон сақлаётган бошпанасизлар

Суриядаги ички урушлар боис мамлакат бўйлаб 7 миллион киши бошпанасиз қолган. Бу аҳолининг қарийб учдан бир қисми деганидир.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллионга яқин инсон қўшни давлатларга қочиб ўтган. Аммо, 5 миллиондан ортиқ киши эса, мамлакат ичкарисида дарбадар.

БМТнинг Сурия бўйича вакилининг Би-би-сининг Яқин Шарқ масалалари бўйича муҳаррири Жереми Бовенга айтишича, бугун мазҳаблараро зиддиятлар боис сурияликларга оммавий қирғин эҳтимоли ҳам хавф солмоқда.