Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳинд қизи - АҚШ гўзали ё озод юртдаги ирқчилик

Жорий йилги АҚШ гўзали, дея келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган 24 яшар Нина Давулури топилди.

Ҳиндистондан Нью-Йоркка кўчиб келган шифокор оиласида туғилиб ўсган Нинанинг ғалабаси ортидан эса АҚШ бўйлаб ижтимоий тармоқларни ирчи ва таҳқирловчи изоҳлар босиб кетди.

Ирқчи изоҳларда бу йилги АҚШ гўзалини "араб", "мусулмон" ва "террорчи" деб аташган. Айримларида эса бу қизни келган юртига қайтариб юбориш кераклиги айтилган.

Нина эса кўрикдан кейин берган матбуот анжуманида бу изоҳлардан устун туришини, ўзини америкалик санашини қайд этди.

Афтидан, ўзлари ҳам келгиндилар авлоди бўлган ирқчилар наздида АҚШ - фақат оқ танлилар мамлакати, деган тушунча мавжуд.

Хуллас, кўпчилик наздида юзаки ва аёл қадрини ерга урувчи гўзаллик танлови бу сафар АҚШ жамиятидаги ярим яширин ирқчилик муаммоасини фош этиб қўйди.