Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Найробидаги савдо марказига ҳужум бошланди - Би-би-си жонли эфири

21 сентябр шанба куни Сомалидаги "Аш-Шабаб" исломий жангарилари Кения пойтахти Найробидаги Westgate савдо марказига бостириб кирди.

Шу пайтгача Кения расмийларига кўра, 69 инсон ўлдирилгани маълум.

Уч кундан буён жангарилар ўнлаб одамларни савдо маркази ичкарисида гаровда ушлаб турди.

23 сентябр куни Кения хавфсизлик кучлари Westgate савдо марказига ҳужумни бошлаган.

Кения полицияси раҳбари айтишича, гаровдаги айрим одамлар озод қилинган.

Ҳодиса жойидан Би-би-сининг жонли эфири(инглиз тилида)