Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Наргиз Зокированинг "Голос"даги чиқишини Зокировлар сулоласи қандай қабул қилди?

Россиянинг "Голос" кўрик-танловида машҳур Зокировлар сулоласининг намоёндоаси Наргиз Зокирова "Scorpions" гуруҳининг "Still Loving you" қўшиғини куйлаб, барча ҳакамларни лол қолдирди.

42 ёшли Зокирова хонимнинг чиқишига ўзбек муҳожирлари ҳақидаги танқидий мақолалар ва кўрсатувларга бой Россия ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларида ижобий фикрлар ва мақтовлар ёзилмоқда.

Наргиз Зокирова таниқли қўшиқчи Луиза Зокированинг қизидир. У ёшлигида "Водиллик келин" кинофилмидаги "Унутма мени" қўшиғи билан яхши таниш.

Унинг боши қирилган ва татуировкаларга қопланган ҳолда Россия каналида пайдо бўлиши кўпларни ларзага солди.

Би-би-си унинг амакиваччаси, таниқли актёр Жавоҳир Зокировдан аввало қариндош-уруғлар унинг чиқишини қандай кутиб олишганини сўради.