Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Аёл, аҳволинг қандай? Би-би-си лойиҳаси

Ёш қиз мустақил ҳаётга қадам қўйганида, олдинда уни нима кутади?

У ҳам ўғил болалар каби имкониятларга эга бўладими? Ёки қиз боланинг йўлида тўсиқлар ва хавф-хатар кўпроқми?

Хотин-қизлар овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритганига юз йилдан кўпроқ вақт ўтди. Аммо аксар жамиятларда ҳамон эркаклар ҳукмрон.

Дунё бўйлаб миллионлаб қизлар мактабни тугата олишмайди. Ғарбдаги тенгқурлари қандай касб танласам, деб орзуларга ғарқ бўлиб турган бир пайтда бу қизлар оила қуриб, бола туғиши, эрининг хонадонида хизматкордек ишлаши керак.

Аммо, барибир, бугунги замонамиз хотин-қизлар учун инсоният тарихидаги энг доруламон давр саналади. Оналар саломатлиги яхшиланмоқда, таълим олиш имкониятлари ошмоқда.

Аёллар меҳнатига ҳақ тўлашда адолатли ёндашиш кўзга ташланади. Айрим мамлакатларда муваффақиятли аёллар кўпаймоқда.

Жорий октябрь ойи давомида BBC's 100 Women season (Би-би-си “100 аёл” мавсуми) дунёга қизлар ва аёллар нигоҳи билан назар ташлайди.

Ушбу мавсумда аёллар мавзусига бағишланган радио дастурлар, телекўрсатувлар ва мақолалар билан таниша оласиз. “100 аёл” мавсуми хотин-қизлар эришаётган ютуқлар, улар дуч келаётган хавф-хатар ва тўсиқлар ҳамда мавжуд имкониятларга эътибор қаратади.

Бу борада ўзбек тилида батафсил танишиш учун bbcuzbek.com вебсаҳифамизни кузатиб боринг. Инглиз тилидаги мақола ва лавҳалар эса www.bbc.com/100women вебсаҳифасида чоп этилади.

Мавсум давомида uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга мактуб йўллаб, фикр-мулоҳаза билдиришингиз ва ё қизиқарли ҳикояларни баҳам кўришингиз мумкин.

Шунингдек, Twitter ва Facebook саҳифаларимизда #100Women ҳаштег орқали фикрларингизни қолдира оласиз.