Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳомид Карзай: 'НАТО юртимни азобларга дучор қилди'

Афғонистон президенти Ҳомид Карзай НАТО амалиётлари Афғонистонга ҳадсиз азоб-уқубат етказган, кўплаб инсонларни нобуд қилган, деб айблаб чиқди.

Би-би-си билан телесуҳбатида бу борада гапирган Ҳомид Карзай айни пайтда Толибоннинг ҳукуматга қайтишини қўллашини ҳам билдирган.

"Улар ҳам афғонлар" - деган ярим йилдан кейин муҳлати тугаб, кетаётган Афғонистон президенти ўз ҳукумати кучларига қарши урушаётган Толибонни назарда тутиб.

Жаноб Карзайга кўра, Толибон билан қудратни бўлашиш асло хотин-қизлар ҳуқуқларини топташга ва ёки мамлакат ўтган 12 йилда эришган ютуқларнинг чиппакка чиқишига етакламайди.