Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тошкент ҳолландиялик журналистлар нигоҳида

Cёрд Клумпенар (Sjoerd Klumpenaar) 23 ёшда, у 2011 йилда Амстердам университетида журнализм соҳасида сабоқ чиқарди.

Асосан мултимедия журналисти ўлароқ халқаро воқеалар, тарих ва сиёсатга қизиқади.

Сёрд Дания, Гана, Бельгия ва Қатарда бўлиб қатор мақолалар ёзган. Нидерландия радио-телевизион ширкатининг Ню-Йоркдаги бюросида касб амалиётини ўтаган.

Шу йил ёзида Menjatj лойиҳаси билан Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонга сафар қилган. Айни лойиҳа Шўро давлатларида 1991 йилдан кейинги ўзгаришларни ўрганади.

Ўзбекистон ҳақидаги видеокундаликлари навбатдагисида журналист Cёрд Клумпенар Тошкент таасуротлари билан ўртоқлашади.