Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сноуден: 'АҚШ сирларини Россияга келтирганим йўқ'

АҚШ жосуслик хизматлари махфий маълумотларини дунё жамоатчилигига ошкор этган Эдвард Сноуден Россияга бирон махфий АҚШ ҳужжатини келтирмаганини айтган.

Шунингдек, у махфий ҳужжатларни Хитой жосусларидан бекитганини ҳам урғуламоқда.

Нью Йорк Таймс нашрига интервью берган Эдвард Сноуден ўз халқи ва юрти манфаатлари учун хизмат қилганини ва ўзини ҳақиқат жарчиси, деб аташини қайд этган.

Жосуслик хизматида таҳлилчи бўлиб ишлаган Эдвард Сноуден ошкор этган минглаб ҳужжатлар АҚШ жосуслик хизматлари фаолияти борасидаги номаълум жиҳатлани дунёга ошкор этганди.

Вашингтон Сноуденни айғоқчиликда айбламоқда. Лекин Россия унга бошпана берди.