Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Андижонда одамлар уйини иситолмаяпти, электр узилишларидан чарчашган"

Ўзбекистон буйлаб ҳаво ҳарорати тушиб кетиши боис одамлар ўз уйларини иситолмай қолгани айтилади. Баъзи жойларда ҳарорат тунда 2 даражага тушгани қарамай, иситиш тизимлари ҳали ишга туширилмаган. Кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи тошкентликларнинг Би-би-сига айтишларича, уй ичидаги ҳаво ташқаридагидан кўра совуқроқ сезилади.

Андижонлик фаол Гулбаҳор Тўраева Андижон шаҳрининг бир қисмида сўров ўтказиб, ҳисобот чикарган. Унинг сўзларига кўра, Андижонга газ кам ҳажмда етиб келмоқда, унинг устига электр қуввати ҳам узилишлар билан берилмоқда.

Ҳокимият расмийлари кам таъминланган оилалар учун давлат нархларида кўмир ажратишни режалашган, аммо кўмир нархи бир килога 800 сўм этиб тайинланган ва бунга кўпларнинг қурби етмаслиги мумкин.

Гулбаҳор Тўраева билан Андижондаги аҳвол ҳақида бўлган суҳбатни тингланг.