Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эдвард Сноуден Россияда янги иш топган

Хабарларга кўра, АҚШ Жосуслик Хизмати собиқ таҳлилчиси Эдвард Сноуден Россияда янги иш топган.

Ҳимоячиси унинг Россиядаги энг йирик интернет сайтларидан бирида "техник ёрдамчи" бўлиб ишлаётганини айтган.

Марказий Жосуслик Хизмати собиқ ходими ўтган июн ойидан бери Россияда қолмоқда. Унга сиёсий бошпана берилган.

Айни пайтда Олмония Ички ишлар вазири Сноуден жаноблари билан учрашув ташкил қилиш истагида эканини айтган.

Афтидан, суҳбат канцлер Ангела Меркелнинг қўл телефони америкаликлар тарафидан эшитилгани ҳақида бўлади.

Эдвард Сноуденнинг ҳимоячиси у Олмонияга сафар қилолмаслиги, аммо Москвадан туриб далилларни тақдим этишга рози эканини айтган.