Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Кўп минглаб намойишчилар "Рус марши"га чиқишди

Россия Ички Ишлар вазирлиги хабар беришича, Москванинг Люблино туманида ўтган "Русский марш"да иштирок этиш учун 8 мингдан ортиқ киши тўпланган.

Би-би-си мухбирига кўра, майдонда намойишчилар бир чақиримга етадиган кўчани тўлдиришган.

"Русский марш" ҳаракатининг ижтимоий мулоқот тармоқларидаги саҳифалари рус халқини юришга қўшилишга чақириқлар, ҳамда рус бўлмаган аҳоли, хусусан Марказий осиёлик муҳожирлар ва Қофқозлик фуқароларга қарши миллатчи баёнотлар билан тўлган.

Биз намойишларни кузатган москвалик журналист Соҳиба Ҳайитбоевадан таассуротларини сўрадик.