Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тянанмен ҳужуми асл сабаби нимада?

Хитой ҳукуматига кўра, Тянанмен майдонидаги ҳужумни асли Шинжоннинг Хўтан шаҳридан бўлган, ҳукуматнинг таъбири бўйича халқаро жангарилар дастаклаган "террорчилар" содир этган.

Хитойнинг давлат телевидениеси хабар қилишича, бир неча юз литр ёнилғи ортилган автомобилни хўтанлик бўлган уч киши пойтахт Пекин марказидаги Тянанмен майдонида одамларнинг устига ҳайдаган, кейин автомобил аланга ичида қолган.

Оқибатда машинадаги 1 эркак, унинг онаси ва хотини, оломон ичидан икки киши ҳалок бўлган.

Давлат телевидениесига кўра, Хўтандан яна 5 киши ушбу ҳодисага алоқадорлик гумони билан ҳибсга олинган.

Бироқ Хўтан шаҳрига сафар қилган "Франс Пресс" ахборот агентлиги мухбирлари хабар қилишича, хўтанликлар давлат матбуоти илгари сураётган айбловни рад этганлар.