Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Юк автомобили Сидней туннелини шикастлади

14 ноябр куни Австралиянинг Сидней шаҳридаги туннелда транспорт қатновини тўхтатишга тўғри келди.

Бунга узун юк автомобилининг устки қисми асосий магистрал йўллардан биридаги туннелга сиғмай қолгани ва туннелга шикаст етказгани сабаб бўлган.

Оқибатда ушбу магистрал йўлнинг Сидней шаҳри чеккасидаги қисмларини ёпишга тўғри келган.

Фавқулодда вазиятлар ходимлари юк автомашинасини туннелдан олиб чиқишган ва йўлни синиқ ва қолдиқлардан тозалаганлар.

New South Wales Йўл вазири Данкан Гэйнинг айтишича, автомобил ширкати етказилган зарарни қоплаши лозим.

Ҳодисада бирор киши жароҳатлангани хабар қилинмаган.