Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Турсунбиби момо: 'Каримов болам, ўлмайдиган одам йўқ, йўлларни очиб қўйинг!'

Сталин буйруғи билан 45 кун ичида қазилган катта Катта Фарғона канали Шўролар даврида “халқлар дўстлиги” дея олқишлар билан тақдим қилинган эди.

Асосан Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Фарғона водийсида оққан бу канал миллионларга ризқ улашди, пахта етиштиришни икки карра кўпайтирди...

Канал қурилишида "қўл-оёғи синганлар бўлди, ўлган–ўлди, кетган-кетди...” деб хотирлайди 103 яшар Турсунбиби момо.

Ғойибдан келган мустақиллик йилларида эса Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари орасида муносабатлар ёмонлашди.

Шўронинг халқлар дўстлиги ҳақидаги шиорлари икки мамлакат раҳбарлари учун қоғозларда қолди.

Катта Фарғона канали тўлиб оқмайдиган бўлди.

Ўзбекистон чегараларга мина экди.

Тожикистон Роғун қураман деб кўкрак керди, ўртада яна халқ сарсон бўлди...

Миллионлаб ўзбегу тожик ризқини Россиядан қидирди.

“Фарғона тонг отгунча” ҳужжатли фильмида Хайрулло Файз Тожикистон шимолига сафар қилади.

Оператор Хайрулло Хўжаев.