Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Экзорцизм - жин ҳайдаш билан шуғулланувчилар сони ортаётган мамлакатда

Худо борми? Шайтон-чи? Католик черкови ҳар иккиси мавжудлигига ишонади. Айрим руҳонийлар ҳозир Мексикада иблисга қарши катта кураш бораётганини айтишади.

Баъзилар учун бу ғайриоддий туюлиши мумкин, бироқ баъзи руҳонийлар мамлакат Иблиснинг ҳужуми остида эканини даъво қилишади. Уларга кўра, кўпроқ иблисга, жинга қарши кўпроқ кураш олиб борилиши керак.

Руҳонийларга кўра, бу ҳужумлар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ, инсонлар ўлими билан якун топувчи зўравонликларда кўринади.

Расмий маълумотларга кўра, 2006 йилдан бери камида 70, 000 инсон ҳаётдан кўз юмган. Улар орасида қуролли шахслар, хавфсизлик кучлари ва бегуноҳ оддий одамлар бор.

Мазкур рақамларда ваҳшийликлар яширинган. Яқин йилларда мамлакат кўплаб ҳудудларида мактабга кетаётган болалар жасадлари парчалари топилиши ноодатий ҳол эмас. Ёки айрим кўприкларда қақшатқич қийноққа солинган инсонларнинг жасадлари осилган туради.

Черков руҳонийлари эса, мазкур ҳолатлар ортида Иблис турганига ишонадилар. Айни манзарада эса, Мексикада экзорцизм - жин ҳайдаш амаллари, бу иш билан шуғулланувчилар сони ҳам ортган.

Владимир Ҳернандез экзорцизм билан шуғулланувчи руҳонийлардан бири билан учрашган.