Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сурхонлик Жумонг, тегажоқ мулла ва... ...яна Гулнора

Марказий Осиё ҳам ўтаётган йил бўйи одам на йиғлашини, на кулишини билмайдиган ажабтовур хабарларга бой бўлди.

Қозоғистонда президент куни муносабати билан метрода куч синаш мусобақалари ўтказилиши ҳақида хабарлар чиқди.

Туркманистонда эса фоҳишаликка қарши курашаяпмиз, деб милиция ходимлари ота-онаси ё турмуш ўртоғи билан овқатланиш учун оқшом ресторанга борган туппа-тузук қиз-жувонларни ҳам тутиб кетишаётгани ҳақида ёзишди.

Ўзбекистонда эса Президент Каримовнинг тўнғич қизи интернетда чиқиб, ўз онасини шайтонпарастликка оид амалларни қилаётгани ва пулга меҳр қўйгани ҳақида ёзаркан, Ўзбекистон телеканалларида ота-онани ҳурмат қилиш борасида панд-насиҳат руҳидаги дастурлар тайёрланди.

Хуллас, минтақадаги айрим алмойи-ажойиб хабарларни янги йил олди эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Уларни эшитиб кулган кулар, йиғлаган йиғлар...