Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек ҳукумати бандлик сиёсатини барбод қилдими ё?

2013 йилда Ўзбекистон аҳолисининг сони 30 миллиондан ошгани расман хабар қилинди.

Шундан қанчаси хорижда даромад топишга мажбур бўлгани ҳақидаги маълумот фақат Ўзбекистон расмийларининг айримларига аён, бироқ бу маълумотлар эълон қилинмайди.

Йил охирида Ўзбекистон Сенати яна қарийб 1 миллион иш ўрнини мамлакатда барпо этиш режасини маъқуллади.

Бироқ Ўзбекистонда одамларни иш ва даромад билан таъминлаётган реал ишчи жойлари Ўзбек амалдорлари катта минбарлардан эълон қилаётган рақамга тўғри келмаслиги ҳам маълум бўлди.

Хўш, Ўзбекистон ҳукуматининг республикадаги бандлик муаммосини ҳал қилиш ҳаракатлари муваффақиятсизликка учрадими?